МЮ кетма-кет бешинчи марта пенальтида имкониятни бой берди

Авал хабар берганимиздек кеча Англия лига кубогида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Дерби Каунти"га имкониятни бой бериб қўйди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 2:2 ҳисобида дуранг билан якунлангач ғолиб номи пенальтилар сериясига кўра аниқланди. Унда эса омад 7:8 ҳисобида меҳмонларга кулиб боқди. Эътиборлиси, бу манкуанликларнинг кетма-кет бешинчи марта футбол лотореясидаги мағлубияти бўлди.

“Манчестер Юнайтед” бундан аввал 3 марта Англия лига кубоги ва 1 мартадан Англия кубоги ҳамда Англия Суперкубогида пенальтида ютқазган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!