МЮни бошқариши кутилаётган Зидан инглиз тилини ўрганишни бошлаб юборди

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан тез орада "Манчестер Юнайтед" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 46 ёшли франциялик мутахассис аллақачон инглиз тилини ўрганишни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ бош мураббийлигига шунингдек “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттинонинг ҳам номзоди бор эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этилаётган қониқарсиз натижалар сабаб эса амалдаги бош мураббий Жозе Моуриньо ишдан кетиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!