“Манчестер Сити” Зинченкони “Бетис”га сотишни истамади, лекин...
Испаниянинг “Бетис” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Александр Зинченконинг трансфери борасида ҳамон музокараларни давом эттирмоқда.
El Desmarque нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” испан клубининг 21 ёшли украиналик футболчи борасида юборган 12 миллион евролик таклифини рад этишган. Бироқ, Зинченко “Бетис”да ижара асосида ўйнаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Зинченко учун шунингдек «Жирона» ва «Селтик» клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.
Фикрлар