
"Манчестер Сити" – "Ливерпуль". "Йил ўйини" олдидан тахминий таркиблар
Хабарингиз бор эртага Англия премьер-лигасининг 21-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпул"ни қабул қилади. Кўпчилик мутахассисларнинг айтишича айнан мана шу баҳс мавсум чемпионини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қуйида SPORTS.uz талқини бўйича бугунги ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчиларнинг тахминий таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:
"Манчестер Сити" – "Ливерпуль"
Стадион: "Этихад" (Манчестер)
Бошланиш вақти: 01:00
Бош ҳакам: Энтони Тейлор
"Манчестер Сити": Эдерсон – Уокер, Компани, Стоунз, Ляпорт – Фернандиньо, Д. Сильва, Б. Силва – Сане, Стерлинг, Агуэро.
"Ливерпуль": Алиссон – Александр-Арнольд, Ловрен, Ван Дейк, Робертсон – Хендерсон, Вейналдум, Кейта – Салоҳ, Мане, Фирмино.
Фикрлар