"Манчестер Юнайтед" Эвертонни қўлга киритмоқчи

ESPN тарқатган хабарга кўра, инглиз клуби скаутлари айни вақтда Бразилияда бўлиб туришибди ва унинг ўйинларини кузатиб боришмоқда. "Манчестер Юнайтед" Эвертон учун 34 млн евро тўлашга тайёр. Аслида эса унинг шартномасида товон пули сифатида 60 млн евро кўрсатиб ўтилган. Шунингдек у "Манчестер Сити"нинг қизиқиш доирасида бўлиб турибди.

Маълумот учун, 22 ёшли ҳужумчи бу мавсум "Гремио" сафида барча мусобақаларда жами 36 баҳсда майдонга тушди ва 15 та гол киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Август ойида эса Тите уни Бразилия миллий терма жамоасига таклиф этган эди. Ўшанда ёш иқтидор эгаси АҚШ (2:0) ва Сальвадорга қарши кечган беллашувларда захирадан ўйинга қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!