"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи
28 ёшли футболчи ўз ватани - Италияга қайтмоқчи. Манкунианлар устози Жозе Моуриньо эса уни мавсум сўнггига қадар жамоада олиб қолмоқчи.
Ўйин амалиёти кам эканлигига қарамай, португалиялик мутахассис Дармианга ҳар иккала қанотда бирдай ўйнай олиши боис ишонч билдирмоқчи.
Италиялик ҳимоячининг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ниҳоясига етади. Келишув яна бир йилга узайтирилиши ҳам мумкин.
Маълумот учун, Маттео Дармиан 2015 йил "Торино" клуби сафидан 12,8 млн евро эвазига "Манчестер Юнайтед" сафига кўчиб ўтган эди.
Фикрлар