“Манчестер Юнайтед”нинг мағлубиятсиз серияси қанча давом этди?

CHERY AUTO

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси Англия Лига Кубоги ярим финал жавоб ўйинида “Халл Сити” меҳмони бўлди. “Кингстон Коммуникейшн” стадионида ўтган ўйинда “МЮ” 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жозе Моуриньо шогирдлари охирги марта 3 ноябрь куни Европа Лигаси доирасида “Фенербахче”га 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди. “МЮ”нинг мағлубиятсиз серияси 17 ўйинни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” жавоб ўйинида “Халл”га имкониятни бой берган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра (3:2) финал босқичига йўл олди. “Уэмбли”да бўлиб ўтадиган ўйинда “МЮ” футболчилари “Саутгемптон”га қарши курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!