"Манчестер Юнайтед"нинг қишда сотиб оладиган футболчиси кимлиги маълум

"Манчестер Юнайтед" клуби қишки трансферлар даврида сотиб оладиган илк футболчини кўзлаб қўйди.

Express нашрининг хабар беришича манкуанликлар давралар оралиғида "Фулхэм" ярим ҳимоячиси Райан Сессеньонни сотиб олишга уруниб кўришади.

Қайд этиш лозимки, 18 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум “Фулхэм” сафида АПЛда 3та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!