“Манчестер дербиси” 2 ойга сурилиши мумкин
Англия чемпионатининг 26-турида “Манчестер Сити” – “Манчестер Юнайтед” қарама-қаршилиги кузатилади. Аммо мазкур дерби бошқа санага кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 26-турдан ўрин олган “Манчестер дербиси” 26 феврлда ўтказилиши керак. Бироқ “МЮ”нинг Англия лига Кубоги финалига чиқиши муносабати билан тақвимда ўзгариш бўлиши кутилмоқда.

Агар АФА манкунианликларнинг финалга чиқишини инобатга олса, “Манчестер Сити” – “Манчестер Юнайтед” ўйини апрелда бўлиб ўтиши мумкин.

Фикрлар