
Мане: “Ливерпуль” танқидлардан тўғри ҳулоса чиқарди
Хабарингиз бор кеча Англия премьер-лигасининг 27-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди. Учрашув эса майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндан сўнг мерсисайдликлар форварди Садио Мане ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Энг муҳими му бизнинг кўрсатган реакциямиз. “Ливерпуль” танқидлардан тўғри ҳулоса чиқарди ва ўзи учун муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди. Бир сўз билан айтганда жамоа ажойиб ўйин намойиш этди.
Барча футболчилар бугун бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилишди. Ўйиннинг бошидан то сўнгги сонияларигача бир-биримизни тушуниб ўйнадик ва ғалаба қозондик. Мен бундан жудаям ҳурсандман”, - дейди Мане.
Эслатиб ўтамиз, Мане кечаги учрашувда “Арсенал” дарвозасига гол уриб, жамоаси ғалабасини таъминлаган эди.
Фикрлар