
“Рома” Шомуродовни А Сериянинг машҳур клубига жойламоқчи!
Европа мамлакатлари футбол лигаларидаги мавсум оралиғида клублар асосий эътиборини трансфер бозорига қаратади. Айниқса, янги бош мураббий тайинлаган клублар жамоа таркибини янги устоз талабларига мослаш учун трансферлар ойнаси даврида алоҳида фаоллик кўрсатиши одатга айланган.
Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов ўйнаётган “Рома” ҳам Клаудио Раньери ўрнига тажрибали мутахассис Жан Пьеро Гасперинини бош мураббий этиб тайинлади.
“Рома” спорт директори Флоран Гисольфи таркибда ўзгаришлар бўлишини таъкидлади. Хусусан, “бўрилар”нинг олдинги чизиғида янгиланишлар бўлади. Гасперини клуб раҳбариятидан бу чизиққа янги ўйинчиларни олишни сўрагани айтилмоқда.
Бу орада Элдор Шомуродовнинг келаси мавсумни Римда бошлаши кафолатланмаган. 29 ёшли ҳужумчига ҳозирнинг ўзида АҚШдан таклиф бор.
“Рома” фаолиятини ёритиб келаётган нуфузли манбалар ички инсайдерларига таянган ҳолда “Рома” спорт директори Флоран Гисольфининг Элдор Шомуродов бўйича алоҳида режаси борлигини ёзмоқда.
Sports.uz портали ушбу манбаларнинг ўзбек легионери фаолияти бўйича элон қилган маълумотларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- “Рома” ҳужум чизиғида кутилмаган юриш қилмоқчи. Римлиулар Артём Довбик ўрнига бошқа ҳужумчи қидиряпти. Келадиган форвард ҳатто жамоада ўз сўзини айта олишини исботлаган Элдор Шомуродовдан ҳам устун бўлиши керак.
Тригориядаги селекционерлар бу борада бир неча йўналишда иш олиб бормоқда ва турли клублардаги форвардларнинг салоҳиятини ва трансфер имкониятларини ўрганиб чиқяпти.
Асосий нишондаги ҳужумчилардан бири асли “Женоа”га тегишли бўлган, лекин мавсумни “Фиорентина”да ўтказган Альберт Гудмундссон бўлиб турибди. Флоренцияликлар исландиялик ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бироқ клуб 17 миллион евро миқдоридаги бадал пулини тўлашни истамаяпти. Қолаверса, Гудмундссоннинг иши судда кўрилаётган ва маҳкаманинг ҳал қилувчи қарори октябрь ойида эълон қилинишини инобатга олган “Фиорентина” раҳбарияти бу трансферга пул сарфлаб таваккал қилишни истамаяпти.
Гудмундссон атрофидаги вазият “Женоа”га бошқа клублар таклифини ўрганиб чиқиш учун йўл очади. Хусусан, “Рома” спорт директори Гисольфи исландиялик форвард бўйича режа тузишга киришди. Унга кўра, римликлар Гудмундссоннинг трансферига “Женоа” мухлислари ёқтирадиган Элдор Шомуродовни қўшишни истаяпти.
Ўзбек ҳужумчиси Италиядаги энг ёрқин даврини айнан “Женоа”да ўтказган ва бу вариант Шомуродовнинг ўзини ҳам қониқтириши эҳтимоли катта. Қолаверса, “Женоа”нинг асосий тўпурари Андреа Пинамонти клубни тарк этишини инобатга олсак, бош мураббий Патрик Виейрага янги форвард керак бўлиши аниқ, - деб ёзди romaforever.it сайти эксперти Лука Миллериоли.
“Рома” раҳбариятининг Шомуродов бўйича режаларини яна бир неча манбалар, хусусан, laroma24.it портали ҳам тасдиқлади.
- “Женоа” Альберт Гудмундссондан қутилишга ҳаракат қилаётган паллада “Рома” янги бош мураббий Жан Пьеро Гасперинига мос келадиган ҳужумчи қидириш билан банд ва исланлиялик ҳужумчи трансфери бўйича музокара олиб боришга тайёр.
Гудмундссон 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Рим клуби эса, бу суммани пасайтириш учун трансферга ҳужумчи қўшишни таклиф қилишни режалаштирган.
Хўш, бу қайси форвард бўлади? Албатта, Элдор Шомуродов. Чунки ўзбек ҳужумчисини Генуяда қадрлашади. “Женоа”ни асосий тўпурар Андреа Пинамонти тарк этганидан кейин Элдор Шомуродовнинг келиши бу масаланинг ечими бўлади, - деб ёзди мазкур манба.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италиядаги фаолиятини ушбу мамлакатнинг энг қадимги клуби ҳисобланган “Женоа”да бошлаган. Генуя жамоасидаги дебют мавсумида легионеримиз А Серияда саккизта гол уриб, бир неча клублар эътиборини тортган ва охир-оқибат “Рома”га кўчиб ўтишга қарор қилганди.
Файзуллаев Англия клуби нишонида!
Роналду Машариповга: Нима, сен Мессининг мухлисимисан?!
Машҳур легионеримиз жамоасини ўзгартиради!
Файзуллаев: Скаутлар аргентиналик ҳимоячини кўргани келиб, Ҳусановни олиб кетишди
Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...
Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!
Фикрлар