Марчело Липпи истеъфога чиқди
Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчело Липпи Осиё кубоги-2019 чорак финалида Эрон терма жамоасига қарши (0:3) кечган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоадан кетишини айтиб ўтди.
"Бу учрашув билан менинг Хитой термаси билан шартномам ниҳоясига етади. Мен учун Хитой каби буюк мамлакат жамоасини бошқариш бу шараф. Мени қўллаб-қувватлаган баргача раҳмат.
Эронга қарши баҳсларда хато қилиш мумкин эмас, улар буни кечиришмайди. Буларнинг ҳаммаси консентрациянинг етишмовчилигидан. Бу ўйин қийин бўлиши мумкин, аммо бундай тарзда мағлуб бўлиш мумкин эмас. Шунга қарамай ўзаларини яхши кўрсата олган футболчиларимга миннатдорчилигимни билдириб ўтаман", - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар