Мария Шарапова Монреалдаги саргузаштларини якунлади

Россиялик теннисчи Мария Шарапова Канаданинг Монреаль шаҳридаги турнирнинг яккалик баҳслари учинчи даврасида ўз юришини якунлади.

Мария ушбу босқчида франциялик Каролин Гарсияга 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Аввал хабар берганимиздек, "Rogers Cup" турнирининг чорак финалида Каролин Гарсия дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халепга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!