Мария Шарапова энди Каролин Возняцки билан ўйнайди
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Мельбурнда ўтаётган Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўтиб олди.
Мария ушбу босқичда швециялик Ребекка Петерсонни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва учинчи даврага йўл олди.
Энди Мария Шарапова "Катта дубулға" мусобақасининг навбатдаги босқичида даниялик Каролин Возняцкига қарши кортга чиқади.
Фикрлар