15-17 февраль кунлари пойтахтимиз Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг I Очиқ чемпионатига мезбонлик қилди. Беллашувларда Конфедерацияга аъзо Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мамлакатларидан 150 нафардан зиёд ўсмирлар ва кадетлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар берди.

Qilichb (2)

Qilichb (3)

Уч кун давом этган беллашувларда 36 та медаль қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Спортчиларимиз мусобақа давомида 11 та олтин, 9 та кумуш ва 16 та бронза медалига сазовор бўлишди. 1 та олтин медаль эса Туркманистоннинг иккинчи ўриндан жой олиши учун етарли бўлди. Қозоғистон вакиллари 2 та кумуш ва 7 та бронзага эга чиқишди. Қирғизистонлик ёш қиличбозлар эса мусобақада 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Афғонистонлик спортчилар эса мусобақани медалсиз якунлашди.

Эътиборингизга мусобақада совриндор бўлган спортчилар рўйхатини ҳавола этамиз:

15 февраль:

Ўсмирлар, рапира:

1-ўрин:Санжарбек Собиров (Ўзбекистон)
2-ўрин: Илхамжан Анаркулов (Қозоғистон)
3-ўринлар: Асадбек Маматов (Ўзбекистон), Владислав Дуплякин (Қозоғистон)

Ўсмир қизлар, рапира:

1-ўрин: Жасмина Сувонова (Ўзбекистон)
2-ўрин: Камиля Абдил-Хамитова (Қирғизистон)
3-ўринлар: Рада Касимова, Шаҳода Эгамбердиева (иккаласи Ўзбекистон)

Кадетлар, сабля:

1-ўрин: Шерзод Мамутов (Ўзбекистон)
2-ўрин: Пазилбек Генжебаев (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Бобур Расулов, Жалолиддин Душамбоев (иккаласи Ўзбекистон)

Кадетлар, қизлар, сабля:

1-ўрин: Зайнаб Дайибекова (Ўзбекистон)
2-ўрин: Венера Исроилова (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Шахноза Тоғаймуродова, Гулбану Есемуратова (иккаласи Ўзбекистон)

16 февраль:

Кадетлар, рапира:

1-ўрин: Жуманазар Довлетназаров (Туркманистон)
2-ўрин: Мирзоулуғбек Мўминов (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Жамшид Абдулакимов, Фарҳодбек Гафуржанов (иккаласи Ўзбекистон)

Кадетлар, қизлар, рапира:

1-ўрин: Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон)
2-ўрин: Барчиной Болтаева (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Мария Перетятко (Қирғизистон), Севара Раҳимова (Ўзбекистон)

Ўсмирлар, шпага:

1-ўрин: Аҳмадиллохон Солихожиев (Ўзбекистон)
2-ўрин: Муҳаммадюсуф Асранов (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Галим Нуримов, Денис Анацко (иккаласи Қозоғистон)

Ўсмир қизлар, шпага:

1-ўрин: Лолита Зияходжаева (Ўзбекистон)
2-ўрин: Мадинабону Парпиева (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Умида Илёсова (Ўзбекистон), Аяули Утеуленова (Қозоғистон)

17 февраль:

Кадетлар, шпага:

1-ўрин: Иляс Молина (Ўзбекистон)
2-ўрин: Муҳаммадюсуф Асранов (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Галим Нуримов (Қозоғистон), Анвархон Солихожиев (Ўзбекистон)

Кадет қизлар, шпага:

1-ўрин: Маржона Усмонова (Ўзбекистон)
2-ўрин: Камила Бекболат (Қозоғистон)
3-ўринлар: Виктория Зинова (Қозоғистон), Екатерина Толкачева (Ўзбекистон)

Ўсмирлар, сабля:

1-ўрин: Пазилбек Генжебаев (Ўзбекистон)
2-ўрин: Шерзод Мамутов (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Иляс Сапаргалиев (Қозоғистон), Беҳзод Олимжонов (Ўзбекистон)

Ўсмир қизлар, сабля:

1-ўрин: Зайнаб Дайибекова (Ўзбекистон)
2-ўрин: Севинч Исмоилова (Ўзбекистон)
3-ўринлар: Шахноза Тоғаймуродова, Айсулу Уснатдинова (иккаласи Ўзбекистон).