Марсело: Хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело УЕФА Суперкубоги доирасида "Атлетико"дан мағлубиятга учраганлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Бир жамоа бўлиб ҳаракатланганимиз, тўпни назорат қилганимиз мени қувонтиради. Эътиборимизни яхши нарсаларга қаратишимиз лозим.
Ўтган учрашувда биз мағлубиятга учрадик ва бундай хатони қайтармасликка ҳаракат қилишимиз даркор. Ноаниқ ҳаракатларимиз туфайли финалда имониятни бой бердик. "Атлетико" камроқ хатолар қилди ва улар ғалабага муносиб, - дея Марселонинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри.
Фикрлар