Марсьялга яна бир даъвогар пайдо бўлди

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Антони Марсиялга яна бир даъвогар жамоа пайдо бўлди.

TuttoMercatoWeb нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли француз учун Мюнхеннинг “Бавария” клуби жиддий кураш бошлади. Немис гранди Марсиялни ўзининг кўп йиллик етакчи футболчилари - Франк Рибери ва Арьен Роббенларга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Марсьяль ортда қолган мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида жами 45та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!