Маурицио Сарри: Азар ўз устида ишлаши даркор
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри хавбек Эден Азарнинг жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарларга ўз фикрини билдирди.
- Азар, Роналду ёки Месси каби голлар уриб, "Олтин тўп" учун кураша оладими деган саволга шундай жавоб қайтараман, бу унинг майдондаги ўрнига боғлиқ. Оҳирги 5 йил Криштиану ва Лео хужум чизиғида тўп тепишган бўлса, Эден жамоа ярим ҳимоясини кучайтирган. У ўз кўрсаткичларини яхшилашига ишончим комил.
Бугунги кунга келиб, Азар Европанинг энг яхши футболчиларидандир. У бу рейтингда биринчи бўлиши ҳам мумкин, бу эса унинг қўлида, - дея Мауриционинг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian нашри.
Фикрлар