Маурицио Сарри "Челси"да ҳеч ким қила олмаган ишни қилди

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри кеча “Бёрнли”га қарши  баҳсдан сўнг ноёб натижани қайд этди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 59 ёшли италиялик мутахассис “аристократлар” тарихида АПЛда дастлабки 10та турда мағлуб бўлмаган илк мураббийга айланди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Сарри бошқарувидаги “Челси” кеча бўлиб ўтган“Бёрнли”га қарши баҳсгача шунингдек "Хаддерсфилд", "Арсенал", "Ньюкасл", "Борнмут", Кардифф Сити" ва "Саутгемптон" клубларини мағлубиятга учратган бўлса, "Вест Хэм", "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари билан дуранг қайд этди.

Маълумот учун, “Челси” айни дамда АПЛнинг ўтган 10та туридан сўнг мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!