Мексика термаси бош мураббийи: Коста, Неймар ва Виллиан қобилиятли футболчилар, аммо Коутиньо ...

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Осорио жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Бразилияга қарши учрашувда рақибнинг етакчи футболчиси ким эканлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Қуръа ташлаш маросими давомида Тите(Бразилия термаси бош мураббийи - Sports.uz) билан суҳбатлашгандим. У мендан Бразилиянинг етакчи футболчиси деб ким ҳисоблашимни сўради? Мен Коутиньони жамоанинг энг кучли ўйинчиси эканлигини айтиб ўтгандим.

Албатта, Дуглас Коста, Неймар ва Виллианларнинг қобилиятига шубҳа қилмайман, бироқ Филиппе майдоннинг исталган чизиғида тўп тепиши мумкин. Жамоамиз Коутиньога алоҳида эътибор қаратиши даркор, - дея Осорионинг сўзларидан иқтибос келтиради Sport.es нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!