Мэнни Пакьяо тажрибали рақибини нокаутга учратмоқчи

Бокс бўйича саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини таниқли боксчилардан бири Эдриен Бронерга қарши ўтказади.
Жанг ҳозирча келаси йилнинг 12 ёки 19 январ кунларига режалаштирилмоқда.

Филиппинлик боксчи тўрт вазн тоифасининг собиқ чемпионини муддатидан олдин мағлуб этишига ишонмоқда.

- Шартнома бўйича деряли келишувга эришдик, аммо ҳали имзоламадик. Жангдаги режамга келадиган бўлсак, рақибимни еттинчи раундда нокаутга учратмоқчиман. Бундай ҳолат ўтган жангда Лукас Матиссе билан бўлган. Олдин ҳам бир неча марта шундай вазиятлар бўлган бўлиши мумкин, - дейди Пакьяо.

Эслатиб ўтамиз, Бронер профессионал рингда уч марта мағлубиятга учраган, аммо бир марта ҳам муддатидан олдин ютқазмаган.

Минбар

Барча блоглар