Мэнни Пакьяонинг ўғли боксдаги илк жангини ўтказди

  • 11 февраль, 2019, 16:28
  • 0
  • Бокс

Ярим ўрта вазн тоифасида WBA Regular чемпионлик камари соҳиби филиппинлик Мэнни Пакьяонинг ўғли Эммануэль Пакьяо ўзининг илк бокс жангини ўтказди.

18 ёшли спортчи Алабанг шаҳрида оила аъзолари ва рақиб боксчи Лукас Карсон дўстлари олдида ўртоқлик жангида иштирок этди.

Поединок атиги 2 раунд давом этди. Энг қизиғи бу жангда ғолиб аниқланмади. Эммануэль Пакьяо машҳур бокс мураббийи Фредди Роучнинг Лос-Анжелесдаги клубида тайёргарлик кўрган. Шунингдек, Эммануэль ҳозирча профессионал бокс билан шуғулланиш-шуғулланмаслик борасида бир қарорга келмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!