"Металлург" марказий стадионидаги таъмирлаш ишлари якуний босқичига етди (фото)

Клуб раҳбарияти, стадион маъмурияти учун эса иш қизигандан қизийди. Масъулият юки ошади.

metallurg stadium1

Бекободда ҳам мавсум тадориги якуний босқичига етди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, “Металлург” марказий стадиони футбол майдонида дренаж, суғориш тизимини ўзгартириш ишлари поёнига етди. Эндиликда бевосита майдон парвариши бошланди.

Майдонга қум-тупроқ ётқизиб, текисланди. Қўшимча уруғ қадалди. Майдон атрофига сунъий қоплама ётқизилиши кўзда тутиляпти.

metallurg stadium recons

Ҳафта бошида Самарқанд шаҳридан янги ўриндиқлар келтирилди. Синган, жойидан кўчган барча ўриндиқлар алмаштирилмоқда. “Ўзметкомбинат” электр бошқармаси билан ҳамкорликда стадион прожекторлари ҳолати ҳам талаблар даражасига олиб келиняпти. Шу кунларда асосий иш футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналар, ҳакамлар, назоратчи ва комиссар хоналари, матбуот анжуманлари залини таъмирлашга қаратилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!