"Милан" 20 млн еврога жаримага тортилади

УЕФА Италиянинг "Милан" клубини молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги учун жаримага тортиши мумкин.

La Repubblica нашрининг хабар беришича, ташкилот италиялик клубни 20 миллион еврогача жаримага тортиши ҳамда Европа лигасида иштирок этиш учун янги футболчиларни жамоага киритишни ман қилиши мумкин.

Жариманинг бир қисмини "россоньерлар" хозир, қолган қисмини вақт ўтгандан кейин тўлашлари мумкин деб ёзилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!