“Милан” кўп маош оладиган футболчиларни сотиб юбормоқчи

“Милан” клуби раҳбарияти жамоа бюджетини футболчиларнинг сотувидан тўлдиришни мақсад қилган.

“Россонерилар” шу сабаб жамоада кўп маош оладиган ва кам майдонга тушадиган футболчиларни сотиб юбормоқчи, дея хабар беради Gazzetta dello Sport нашри.

Маълум бўлишича, ушбу рўйхатнинг бошида Риккардо Монтоливо ва ҳимоячи Кристиан Сапата ўрин олган. Риккардо йилига 2,5 млн евро маош олса, Сапата 1,7 млн евро ишлаб топади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!