"Милан"нинг етакчи футболчиси номаълум муддатга сафдан чиқди
"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу кеча А Сериянинг 4-турида "Кальяри"га қарши баҳсда жароҳат олди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли туркиялик футболчи бармоғини синдириб олган. Унинг қачон сафга қайтиши ҳозирча маълум қилинмаяпти. Бироқ, Чалханоглу яқинлашиб келаётган ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмаслиги аниқ.
Маълумот учун, Чалханоглу жорий мавсум “Милан” сафида жами 2та учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар