Миллатлар лигаси. Англия Хорватия устидан иродали ғалабага эришди ва плей-оффга чиқди

Лондондаги "Уэмбли" стадионида кечган учрашувда ҳисобни хорватлар очган бўлсаларда, Гарет Саутгейт шогирдлари якунда ирода намойиш этишди ва 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа инглизлар 7 очко билан ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди ва келгуси босқичга чиқди. Златко Далич бошқарувидаги хорватлар эса келгуси мавсум Б лигада иштирок этадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!