Миллатлар лигаси. Германия муддатидан аввал қуйи дивизионга равона бўлди

  • 17 Nov 09:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор кеча УЕФА Миллатлар лигаси “А” дивизионида навбатдаги турида Голландия терма жамоаси ўз майдонида Франция устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу учрашув натижасидан сўнг мусобақанинг мана шу дивизионида кураш олиб бораётган Германия терма жамоаси ўз имкониятларини буткул йўқотди ва қуйи лигага равона бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Йоахим Лёв бошчилигидаги Бундестим Миллатлар лигасини илк турида ўз майдонида Франция (0:0) билан дуранг ўйнаган эди. Кейинчалик эса сафарда Голландия (3:0) ва Францияга (2:1) имкониятни бой бериб қўйди.

Маълумот учун, бундан аввалроқ Исландия ва Польша терма жамоалари ҳам қуйи дивизионга равона бўлишган эди.

Comments

You must be logged in to commet!