Миллатлар лигаси. Голландия ўз майдонида Германия қаршилигига дош бера оладими?

Хабарингиз бор айни кунларда Европа терма жамоалари УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги тур ўйинларини ўтказишмоқда. Жумладан, бугун мухлислар мусобақанинг яна бир марказий учрашувига гувоҳ бўлишлари мумкин. Аниқроғи, Голландия ўз майдонида Германияни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- Германия ва Голландия терма жамоалари сўнгги бор 2012 йил ўртоқлик ўйинида майдонга тушишган. Учрашув эса 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланган.

- Германия терма жамоаси сўнгги 5та ўйиндан 3тасида рақиб дарвозасини ишғол эта олмаган.

- Голландия ўз майдонида ўтказилган сўнгги 6та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонган.

Голландия - Германия

Стадион: "Йохан Кройф Арена" (Амстердам, Нидерланды)

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Жюнейт Чакир (Туркия)

Тахминий таркиблар:

Голландия: Зут - Де Лигт, Ван Дейк, Блинд - Бабел, Тете, Де Йонг, Проппер - Депай, Промес, Вейналдум

Германия: Нойер - Хуммельс, Рюдигер, Боатенг, Гинтер - Кроос, Киммих, Горетцка - Мюллер, Ройс, Вернер

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!