Миллатлар лигаси. Италия бугун сафардаги ғалабасиз сериясига барҳам бера оладими?
Хабарингиз бор шу кунларда Европада УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳусусан, бугун Польша терма жамоаси ўз майдонида Италияга қарши баҳс юритади.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- Польша ва Италия тарихда ўзаро 11 марта тўқнаш келишган ва шуларнинг 6таси дуранг билан якунланган.
- Польша терма жамоаси Италия устидан сўнгги бор 2003 йил Варшавада ўтказилган ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонган.
- Италия терма жамоаси сафарда ўтказган сўнгги 5та баҳснинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган (4та мағлубият, 1та дуранг).
- Польша сўнгги 6та ўйиндан фақат 1тасида рақиб дарвозаси томон 1тадан кўп гол уришга эришган.
Польша – Италия
Стадион: "Шлёнски" (Хожув, Польша)
Бошланиш вақти: 23:45
Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)
Тахминий таркиблар:
Польша: Щенсни – Берешиньски, Глик, Беднарек, Енджейчик, Зелиньски, Крыховяк, Блащиковски, Кужава, Пёнтек, Левандовски.
Италия: Доннарумма – Флоренци, Бонуччи, Кьеллини, Бираги, Вератти, Барелла, Жоржиньо, Бернардески, Инсинье, Иммобиле.
Фикрлар