Миллатлар лигаси. Португалия бугун Польша майдонига сафар қилади

  • 11 октябрь, 2018, 12:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Бугун УЕФА Миллатлар лигасида навбатдаги тур учрашувлари бошланади. Жумладан, Польша ўз майдонида амалдаги Европа чемпиони ҳисобланган Португалия терма жамоасини қабул қилади.

Учрашувига оид қизиқарли фактлар:

- Польша ва Португалиянинг ўзаро ўтказган сўнгги 3та баҳсида ғолиб аниқланмаган, жамоалар дурангга имзо чекишган.

- Португалия терма жамоаси сафарда кетма-кет 6та ўйиндан буён мағлубиятга учрамай келмоқда.

- Польшаликлар қаторасига 4та ўйиндан буён ўз майдонларида мағлуб бўлишмаяпти.

Польша - Португалия

Стадион: "Шлёнск" (Хожув, Польша)

Бошланиш вақти: 23:45

Тахминий таркиблар:

Польша: Щесны - Кедзера, Глик, Камински, Реса - Блащиковски, Курзава, Крыховяк, Зелински - Левандовски, Пиатек

Португалия: Патрисиу - Руй, Диаш, Канселу, Пепе - Карвалью Невеш, Моутинью - Б. Силва, А. Силва, Брума

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!