Миллатлар лигаси. Украина муддатидан аввал А дивизионга йўл олди

УЕФА Миллатлар лигаси турнири B1 гуруҳидан 4-турида Украина терма жамоаси ўз майдонида Чехия футболчиларини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ғалаба Андрей Шевченко шогирдлари учун қаторасига учинчиси бўлди. Украина муддатиадан аввал B1 гуруҳидан А дивизионга йўл олди.

Бундан аввал украиналиклар сафарда Чехияни 2:1 ҳисобида, ўз майдонида Словакияни 1:0 ҳисобида таслим қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!