Миллий терма жамоа Дубайда Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда (фото)

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги футболчилар иккинчи машғулотни ўтказишди. 
 
6ba2d03f0e455f51a74d33ee77e21d1990bc7a30

БАА футбол федерациясига қарашли майдонда ўтган машғулотлар одатдагидек енгил машқлар билан бошланди. Кейин тўп билан ишланди. Бугун асосий эътибор дарвозага зарба йўллашга қаратилди. Таркибдаги барча футболчилар бир неча мартадан дарвозаларга зарбалар йўллашди. Терма жамоамиз дарвозабонлари галма-галдан дарвозага туриб, бу зарбаларни қайтаришга уринишди. Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков уларни назорат қилиб турди. 

70a7fff910ac6861ba79be0e0765f961fca2b41e
 
 
Бугунги машғулотлар юқори кайфиятда якунига етди. Таркибдаги барча футболчилар яхши жисмоний ҳолатда бўлиб туришибди. 

 
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.
 
Манба: ЎФА

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!