Милош Раонич учун 25та эйс ҳам ёрдам бермади
Канадалик Милош Раонич ва франциялик Люка Пуй Австралия очиқ чемпионатининг чорак финал босқичида ўзаро рақобатлашди.
Улар ўртасида ўтган учрашув Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Милош 6:7, 3:6, 7:6, 4:6 ҳисобида кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.
Энди "Australian Open" турнирининг ярим финалида Пуй сербиялик Новак Жокович ёки, япониялик Кеи Нишикорига қарши кортга чиқади.
Фикрлар