Миржалол Қосимов: Биз таътилга эртароқ чиқиб қўйдик

"Ниҳоят чемпионат ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли чемпионат бўлди. Ўйлайманки, "Бунёдкор" ҳам яхши иштирок этди. Футболчиларим билан фаҳрланаман.

"Пахтакор"ни бугунги ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Тарихда қоладиган учрашув бўлди. Биз таътилга эрта чиқиб қўйдик.

Доимо жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, мавсум давомида футболчилар ва мухлислар ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаб берган ОАВ ходимларига ҳам ташаккуримни изҳор этаман.

Олдинда терма жамоамизни Осиё кубоги баҳслари кутиб турилбди. Қолаверса, олимпия термамиз ҳам марта ойида Осиё чемпионати саралаш босқичи учрашувларини ўтказади. Бўлажак мусобақаларда термаларимизга омад тилайман", - деди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!