"Монако" Анрини қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум бўлди

“Монако”нинг янги бош мураббийи Тьерри Анри бўлади. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, монаколиклар куни кеча португалиялик мутахассис Леонарду Жардимни истефога чиқаришган эди.

Берилган маълумотларга кўра 41 ёшли француз жорий ҳафтада Бельгия терма жамоасидан кетади ва душанба куни “Монако” бош мураббийи сифатида эълон қилинади.

Маълумот учун, “Монако” чемпионатнинг ўтган 9та туридан сўнг 6 очко билан мусобақа жадвалида 18-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!