"Монако" раҳбариятининг қарори барчани ҳайрон қолдириши аниқ. Чунки...

"Монако" клуби бош мураббийи Тьерри Анри истеъфога чиқишга яқин турибди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 41 ёшли мутахассиснинг истеъфоси яқин 2 кун ичида маълум бўлади.

Таъкидлаш керакки, Анри жамоа бошқарувига ўтган йилнинг 13 октябрь куни келган эди. Ўтган давр мобайнида эса "Монако" унинг қўл остида 20та ўйин ўтказди ва шуларнинг бор йўғи 4тасида ғалаба қозонди, 5 марта дуранг қайд этди ва 11 марта мағлуб бўлди. Шу боис жамоа раҳбарияти унинг фаолиятидан норози бўлмоқда.

Эътиборлиси, Анрининг ўрнига яна жамоанинг бундан аввалги устози Леонарду Жардим келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, "Монако" Франция чемпионатининг ортда қолган 21та тур якунларига кўра 15 очко билан мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!