"Монако"нинг россиялик футболчиси яна жароҳат олди

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин кеча Франция кубогининг "Метц"га (1:3) қарши баҳсда жароҳат олди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 22 ёшли россиялик футболчи сонидан жароҳатланган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Головиннинг соғайиб сафга қайтганига ўзи унча кўп вақт бўлмаган эди. У жорий мавсум “Монако” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!