Москвадаги AIBA конгрессидан фоторепортаж
Хабарингиз бор, айни дамда Москва шаҳрида халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (АИБА) навбатдаги конгресси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур конгрессга 200 дан ортиқ бокс федерациялари аъзо ҳисобланади. Йиғилишнинг кун тартибидаги мавзуси ташкилотга янги президент тайинлаш ҳисобланади. Ҳозирда ушбу лавозимга иккита номзод қўйилган. Улар бири ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов бўлса, иккинчиси қозоғистонлик Серик Конакбаев.
Айни дамда ташкилотни вақтинчалик Ғофур Раҳимов бошқариб келмоқда. Ўтган йили ноябр ойида AIBAнинг кўп йиллик президенти Чинг-Куо Ву истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнини ўша вақтда вақтинчалик AIBA вице-президенти италиялик Франко Фальчинелли эгаллаган эди. Жорий йилнинг январ ойида ўтказилган навбатдан ташқари конгрессда Раҳимов вақтинчалик президент этиб тайинланган.
Кеча, 2 ноябр куни конгресснинг биринчи кунида AIBAнинг таркибий бўлимлари томонидан ўтган тўрт йил ичида қилинган ишлар, амалга оширилган режаларни сарҳисоб этилди ва ассоциация бюджети эълон қилинди. Шунингдек, ташкилот президенти вазифаларига аниқлик киритилди.
Расмлар: kun.uz
Фикрлар