Моуриньо Гризманнга "МЮ"да ажойиб вазифа юклайди

 
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Атлетико" тўпурари Антуан Гризманни ёзда ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳозирдан музокараларга киришмоқда. Клуб раҳбарияти жамоанинг етакчи агентига Антуан Гризманнинг трансферини тайёрлашни буюрди.
 
Гризманни жамоага олиб келишни энг кўп истаётган шахс бу бош мураббий Жозе Моуриньодир. Кўпчилик Франция терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Англияга кўчиб ўтгач,  унга янги жамоасида тўпурар вазифасини бажариш юкланади, деган фикрни илгари сурмоқда. Лекин уддабурон Моуриньо Антуанга умуман бошқа вазифа тайёрлаб қўйган.
 
Жозе франциялик футболчи ярим ҳимоя ва ҳужумни боғловчи ўйинчи вазифасини ортиғи билан уддалашига ишонмоқда. Моуриньо "МЮ"ни қабул қилиб олгач бу вазифани Уэйн Рунига топширганди. Бироқ, жамоа сардори бу ишни уддалай олмади.
 
Мутахассисларнинг таҳлилий жадвали ҳам Антуан Гризманн айни пайтда Уэйн Рунидан кучли эканини кўрсатмоқда.
 
 
"Манчестер Юнайтед"га Антуан Гризманнинг трансфери 60 миллион фунтдан қимматроққа тушиши айтилмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!