Моуриньо МЮга янги марказий ҳимоячи топиб қўйди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага олиб келиниши шарт бўлган марказий ҳимоячини топди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис "Сампдория" ҳимоячиси Йоахим Андерсенга жиддий қизиқиб қолган. Энди МЮ 22 ёшли даниялик футболчини қишки трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўради. Унинг тахминий трансфер баҳоси 30 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Андерсен жорий мавсум "Сампдория" сафида жами 12та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!