Моуриньо: Мен Агуэронинг мухлиси эмасман

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Манчестер дербиси олдидан рақиб жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мен Агуэрога қарши ўйнаганимда ундан хавотирга тушаман. Унинг футболдаги иқтидорига қойил қоламан. Унинг ўйинида эътиборни тортадиган нарсалар кўп, аммо мен аргентиналик футболчининг мухлиси эмасман, – дейди Моуриньо. –У кўп гол уради. Буни мунтазам қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” – “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!