Моуриньо Саррига қарши: «ўзгача»да имконият қандай?
«Қизил иблислар» бошқарувига келганидан бери португалиялик мутахассис «кўклар»дан тўрт маротаба мағлубият аламини тотиб, икки марта ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг барчасига у «Олд Траффорд»да эришган.
Моуриньонинг бахтига қарши ўлароқ бугунги учрашув рақиб уйи – «Стэмфорд Бридж»да бўлиб ўтади. Айнан у ерда турли даражадаги мағлубиятларни қабул қилиб олган.
Дастлабкиси 2016-йилда йирик 4-0 ҳисобида бўлган бўлса, кейингиси Англия Кубоги доирасидаги 1-0 эди. Ўтган мавсумда эса у Лондонда яна 1-0 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Бироқ «Стэмфорд Бридж»дан мағлубият билан қайтишда Моуриньонинг айби йўқ. «Қизил иблислар» охирги марта Лондондан 2012-йил октябрида ғалаба билан қайтишган. Ўшанда афсонавий Сэр Алекс Фергюсон бошчилигида жамоа Роберто Ди Маттеонинг жамоаси устидан сафарда 3-2 ҳисобида ютган эди.
Моуриньонинг «Челси»га қарши сўнгги уч ўйиндаги мағлубиятидан фарқли ўлароқ бу сафар у янги мураббий – Маурисио Саррига қарши курашади.
Сарри шогирдлари мавсумни юқори нотада бошлашди. Айни вақтга келиб турнир поғонасида 20 очко тўплаган ҳолда «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль»лар билан пешқадамликни бўлишиб турибди. Улар саккиз тур ўтса ҳамки бирор марта мағлубият аламини тотиб кўрганича йўқ. МЮ эса аксинча дастлабки саккиз тур ичида уч марта ютқазиб қўйди.
Аммо қандай қилиб Моуриньо энг яхши Моуриньога айланади ва Саррининг биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур қилиши мумкин?
Ўйин схемаси
«Челси»га қарши сўнгги икки мавсумда Моу жамоасини 3-5-2 ўйин тизимида олиб чиқди. Бироқ «аристократлар» ҳам Антонио Конте бошчилигида уч кишилик ҳимояда ўйнашни мукаммал ўзлаштириб олганди.
Бироқ энди Конте жамоада йўқ. Сарри эса ўзи билан 4-3-3 ўйин тизимини олиб келди. Ҳужумкор услубга қарши Моуриньонинг Гвардиолага қарши ишлатган схемалари балки бу сафар иш берар.
«Ўзгача» бу мавсумда ҳам 3-5-2 ўйин схемасини амалда қўллаб кўрди. Натижаси барчага яхши маълум. Ўз уйида улар «Тоттенхем»дан йирик 3-0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилди.
Сарри қўли остидаги «Челси»га қарши Моуриньо «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»га қарши ишлатган ўйин тизимидан фойдаланиши яхшироқ бўлармиди.
Португалиялик мураббий бу жамоаларга қарши 4-3-3 ўйин схемасида ўйнаб «орзулар театри»да мағлуб бўлмаганди.
Асосий таркиб
Жозе Моуриньо рақибнинг ҳужумкор юлдузларни тўхтатишда тўлиқ суянадиган футболчилари бор. Бу сўзсиз – ярим ҳимоячи Маруан Феллайни.
Феллайни билан ярим ҳимояда Неманья Матич ва Поль Погба билан ўйнашда бельгиялик футболчи ҳимоя ва ҳужумни боғлашда устаси фаранг ҳисобланади. Рақибга босим уюштиришда Матич орқали ўйнаш кўпчилик рақибларга қийинчилик туғдирган.
Дарвозада алиштирилмас Давид Де Хеа ўрин олса, ҳимоя қанотларида Люк Шоу ва Антонио Валенсиялар ўрин олишади. Улар ўз спорт формаларида ва жангга шай.
Ҳимоя марказини ажойиб деб бўлмайди, афтидан Моуриньонинг ўзигаям Эрик Байи ва Виктор Линделёф жуфтлиги ёқмаяпти. Айнан ушбу жуфтлик «Нюкасль»га қарши ўйиннинг 10-дақиқасига келибоқ икки голни ўтказиб юборганди.
«Қарғалар»га қарши ўйинда захирадан қўшилган Алексис Санчес бу сафар илк дақиқалардан ҳаракат қилса керак. Маркус Рэшфорд халқаро танаффус вақтида Англия сафидаги ўйинлари туфайли ўз имкониятини синаб кўрса керак. Ромелу Лукаку агарда жароҳат олмаса марказни ҳеч кимга бермайди.
Тактика
Агарда Моуриньо тўғри тактика танлай олмаса ўйин схемаси ва таркиб ҳам унга ғалаба қозонишда ёрдам бермайди.
Асосий мақсад Сарри қўли остида қайта порлай бошлаган Эден Азарни ўйиндан чиқариб ташлаш бўлиши керак. 8 ўйинда 7 гол урган урган бельгиялик футболчи рақибнинг асосий қуроли ҳисобланади.
Олдинлари «Челси»га қарши жамоаларга қарши Скотт МакТомини ва Андер Эррераларда ҳужумни бузувчи сифатида қўлларди. Бироқ иккаласи бу мавсумда камроқ жалб қилинмоқда ва бу вазифага катта эҳтимол билан Феллайни туширилса ажабмас.
«Челси»га қарши энг яхши вариант бу тўрт кишилик ҳимоя билан ўйнаш. Таянч ярим ҳимоясида Матич ва Феллайнилар ҳимояланиш вақтида бешинчи ва олтинчи ҳимоячиларга айланишади.
Албатта бунда ҳужумчилардан ортга қайтиб ҳимоявий ишларга ёрдам бериши ва ўз навбатида рақиб дарвозасига хавф туғдириши талаб этилади.
Фикрлар