Мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усикнинг навбатдаги рақиби Поветкин ёки Ортис бўлиши мумкин

  • 7 январь, 2019, 14:20
  • 0
  • Бокс

Биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони Александр Усик тез орада супер оғирда фаолиятини бошлаши мумкин. Унинг янги вазндаги илк рақиби Александр Поветкин ёки Луис Ортис бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда чемпионнинг промоутери Александр Красюк.

Айни дамда биз ҳеч қандай музокаралар олиб борганимиз йўқ. Усик ва унинг жамоаси дам олмоқда, аммо шуни аниқ айта оламанки, мупер оғир вазнда Усикка рақиб ташлашда муаммолар бўлади. Паркер ва Миллер жанг қилишдан бош тортди. Такам Чисорани рингга чақирди. Диллиан Уайт апрелда Энтони Жошуа билан рингда учрашади, — дея Красюкнинг сўзларини келтиради украин ОАВ.

Усикнинг супер оғир вазнда рақиби бўлиши учун иккита яхши номзод қолмоқда. Поветкин ва Ортис. 70% улар бири Усикнинг рақиби бўлади. Агар улар билан келиша олишмасак, Усик март ойида биринчи оғир вазн тоифасида Денис Лебедевга қарши ҳимоя жангини ўтказади. Шу ҳафта охирида биз Эдди Хирн билан учрашамиз ва барчасини муҳокама қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!