Мхитарян: "Арсенал" менга "Манчестер"дан кўра кўпроқ ёқади

Арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ўзи учун “Арсенал”да ўйнаш “Манчестер Юнайтед”да тўп суришдан кўра ёқимлироқ эканини айтди.

“Арсенал” ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этиб келган. Моуриньо бошварувидаги МЮ эса бироз бошқачароқ. Лекин бунинг учун ҳеч кимни айбламамоқчи ёки танқид қилмоқчи эмасман. Бу шунчаки бошқа фалсафа. Шунчаки “Манчестер”да ўйнашдан кўра бу ерда ўйнаш менга кўпроқ ёқишини айтмоқчиман. “Арсенал” ҳудди ўз оилангиздек. Бу ерда барча сиз ҳақингизда қайғуради”, - дейди Мхитарян.

Маълумот учун, Мхитарян МЮ сафида 2016 йилдан 2018 йилга қадар тўп сурган ва қишки трансферлар даврида “Арсенал” сафига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!