Мюллер терма жамоа сафида юбилей учрашувини ўтказди
"Бавария" клуби хужумчиси Томас Мюллер Германия терма жамоаси сафида 100-учрашувини ўтказди.
29 ёшли форвард Миллатлар лигаси доирасида Голландияга қарши учрашувнинг 67-дақиқада Серж Гнабри ўрнига майдонга тушди.
Жаҳон чемпиони бундестим сафида 38 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, 36та голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.
Айтиб ўтиш жоизки, Мюллер Германия терма жамоаси сафида 100-учрашувни ўтказган 15-футболчидир.
Топ учликда Лукас Подольски (130), Мирослав Клозе (137) ва Лотар Маттеус (150) футболчилар бор.
Фикрлар