"Реал Мадрид" клуби ҳимоячиси Начо Фернандес, ўзининг собиқ шериги Пепе ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Қайд этишимиз лозим, 34 ёшли ҳимоячи ёзги трансфер мавсумидан "Бешиктош" клуби жамоасида тўп суради.

Пепедан кўп нарсани ўргандим, унинг тажрибаси бизнинг жамоага етишмаяпти. Шубҳасиз, янги ҳимоячи сотиб олишнинг ҳожати йўқ деб ўйлайман. Сабаби, асосий таркибда бўлиш учун биз жуда катта рақобатга эгамиз.

Вальехо учун бу бебаҳо тажриба бўлади деб ҳисоблайман. Барчага маълумки, айни пайтдаги таркибимиз, ўтган йилга нисбатан тажрибали эмас, аммо бу вазиятни яхши, ёки ёмон деб баҳоламаган бўлардим, - дейди Начо Football Espana нашрига берган интервьюсида

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98