Наманганда “Авиамодел” ва “Ракетамодел” спорт секциясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан "Спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш" буйича берилган топширикларига асосан спортнинг техник ва амалий турларини кенг тарғиб қилиш, ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Чуст туман ўқув спорт техника клубида янги ташкил этилган ҳамда замонавий услубда жиҳозланган “Авиамодел” ва “Ракетамодел” спорт секциясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

raketa model 3

Янги ташкил этилган ушбу секцияда Қозоғистон Республикасида ўтказилган Жаҳон Кубоги мусобақасида олтин медални қўлга киритган спортчи Н. Зайлиддиновнинг мураббийлиги остида машғулотлар олиб борилади.

raketa model 4

Ушбу тадбирда Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш. Қорабоев, Чуст туман ҳокими ўринбосари З.Бойбоев, “Нуроний” жамғармаси Чуст туман бўлими вакили А.Ғофуров, “Ватанпарвар” ташкилоти фахрийси А.Абдуғаффоров, Чуст туманидаги ҳарбий лицей ўқувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

raketa model 1

raketa model 5

raketa model 9

raketa model

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!