"Наполи" 90 миллионлик таклифни рад этди

"Манчестер Юнайтед" клуби "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалига қизиқиш билдирмоқда.

27 ёшли футболчининг трансферига МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқмоқда.

La Repubblica нашрининг хабар беришича, "Юнайтед" футболчининг кўчиб ўтиши учун италияликларга 90 миллион евро таклиф қилди, бироқ "Наполи" ушбу таклифни рад этган.

Яқинда, сенегалиялик футболчи клуб билан янги шартнома имзолади, шу тариқа Калиду 2023 йилга қадар жамоа сафида қолади.

Айтиб ўтиш жоизки, Кулибилага "Бавария", "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Реал" қизиқиш билдирмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!