“Наполи” ҳужумчиси мавсумни АПЛда бошлаши мумкин

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби "Наполи" ҳужумчиси Роберто Инглезенинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди.

Football Italia нашрининг ёзишича “болғачилар” 26 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи.

Маълумот учун, якунланган мавсумни “Кьево” сафида ўтказган Инглезе ушбу жамоа таркибида жами 34та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!